Афғон ҳарбийлари бир кеча-кундуз мобайнида ўтказган махсус амалиётлар чоғида камида 58 нафар жангарини йўқ қилди. Уларнинг 42 нафари ИШИД террорчи гуруҳи аъзолари бўлган, деб хабар қилмоқда Афғонистон мудофаа вазирлиги. 

ИШИД жангарилари шарқий Нангархар вилоятида йўқ қилинган. Ҳарбийлар амалиёти Деҳ Бала, Ачин музофотларида ўтказилган. АҚШ бу ерда ИШИДнинг ерости туннелларига ўта кучли бомбаларни ташлаган эди.