Буюк Британияда 1880-йиллардан бери илк маротаба бир кун мобайнида кўмир ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқилмади, деб хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги.

«2017 йил 21 апрель 1880 йиллардан бери биринчи 24 соатлик давр бўлди. Шу куни Буюк Британия кўмирда ишлайдиган электр станцияларидан фойдаланмади», — дейилади Британиянинг National Grid Plc миллий оператори.

Таъкидланишича, ҳукумат 2025 йилгача мамлакатдаги барча кўмирли электрстанцияларидан тўлиқ воз кечишни режалаштирган. 

Бу қарор иқлим ўзгаришига қарши кураш нуқтаиназаридан қабул қилинган.