Меҳнат вазирлигининг ish.mehnat.uz веб-cайтига давлат органлари ташкилотлар юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштириб борилмоқда. Бу ҳақда Кун.uz’га Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Сайтда бўш иш ўринлари бўлган давлат органлари ва ташкилотлари, вакант юридик хизмат лавозимлари, вазифалари, уларга белгиланган иш ҳақлари ва бошқа маълумотлар жойлаштирилади. 

Қайд этилишича, олий ва ўрта юридик маълумотга эга бўлган фуқаролар ушбу сайтга кириб, юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари тўғрисида батафсил маълумот олишлари мумкин.