Хитойда 3 кун ер остида қолиб кетган кончилар қутқарилдилар. Шэньси вилоятидаги шахтанинг бир қисми тўсатдан сув остида қолиши сабабли 6 кончи шахта ичида қолиб кетдилар. Бироқ уларни дарҳол қутқаришнинг иложи бўлмаган.

Қутқарувчилар 22 апрель соат 10.00да кончиларни сиртга чиқара олдилар. Кончиларнинг барчаси ҳушида бўлган ва яқин орадага шифохонага етказилганлар. Уларнинг аҳволи барқарор дея баҳоланган. 

Ҳозир ҳукумат воқеани тергов қилиш билан шуғулланмоқда. Таъкидлаш жоизки, Хитой тоғ-кон саноати дунёдаги энг хавфлиларидан бири ҳисобланади. Конларда ҳар йили минглаб одамлар ҳалок бўлади. Охирги йилларда хавфсизликни кучайтириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.