Испанияда Гран-Канария — Тенерифе йўналиши билан ҳаракатланаётган паром пристанга келиб урилди. Бу ҳақда La Vanguardia испан нашри хабар бермоқда

Воқеа кема Лас-Пальмас портидан чиқаверишда манёвр бажараётганда юз берган.

Маълум қилинишича, кемада электр энергия ўчиб қолган, шу сабабли двигателлар ишламай қолган ва паром тўхтай олмаган. Оқибатда паром тўлқин билан пристан томон олиб кетилган. 

Паромда 140 киши бўлган, улардан баъзиларига жароҳат етган. Паромнинг ўзига эса арзимас шикаст етган.