2017 йил 17 апрелдан патент олиш учун ҳужжатлар тайёрлаш бўйича комплекс хизматлар қиймати ўзгарди. Бу ҳақда Москва вилояти Ягона миграция маркази хабар берди.

17 апрелдан бошлаб Москва вилояти Ягона миграция марказида патент нархи 11,4 минг рублга қадар туширилган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда хорижий давлат фуқароси ишлаш учун патентни бир ойдан бир йил муддатга қадар олиши мумкин. Патентни қайта расмийлаштириш учун эса, унинг муддати якунланишидан камида 16 кун олдин Ягона миграция марказига мурожаат қилиш лозим.