Монте-Карлода теннисчилар Рафаэль Надаль ва Кайл Эдманд ўртасида кечган учрашувда кулгили вазият юз берди: кортда мусича пайдо бўлиб, учрашувнинг бир неча дақиқа тўхташига сабаб бўлди.  

Мусича учрашувнинг 3-сетида ўртадан тортилган тўрнинг бир чеккасидан қўним топиб, у ердан ўз хоҳишича кетишни истамаган. Шунда тўпни узатиб берувчи бола уни қувиб юборишга уринган. Бироқ "сурбет" мусича кортни тарк этишни истамаган. У нарига учиб, оз фурсатдан кейин яна кортга қайтиб учрашувни давом эттиришга халақит қилган. Шунда вазиятга теннисчиларнинг ўзлари аралашиб, мусичани четга қувиб юборишган.

Учрашув эса Надалнинг 6:0, 5:7, 6:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.