2017 йилда "Россиянинг энг бадавлат 200 ишбилармони" рейтингига киритилган аёллар рўйхатида етакчилик анъанага кўра, собиқ Москва мэри Юрий Лужковнинг турмуш ўртоғи Елена Батуринага тегишли. Аёлнинг молиявий аҳволи 1,1 миллиард долларга қисқарган бўлса-да, бу унинг рўйхатда 25 пунктга тушишига (90-ўрин) сабаб бўлди.

Иккинчи ўрин мана икки йилдирки, кетма-кет Дмитрий Рыболовлев (15-ўрин) билан узоқ кечган ажрим жараёни натижаларига кўра, 600 миллион долларга эга бўлган (168-ўрин) Елена Рыболовлевага тегишли. 

Учликни "S7" раҳбари Наталия Филева (190 миллион доллар) ёпади, у биринчи марта Forbes рўйхатида қайд этилди. 

Тўртинчи ўринни "Wildberries" интернет дўкони директори Татьяна Бакальчук ва "Прогресс" раҳбари Ольга Белявцева эгаллашди. 2016 йилда улар Россиянинг энг бадавлат аёллари рейтингида учинчи ва тўртинчи поғоналардан жой олишганди.