Панама суди Mossack Fonseca юридик фирмаси асосчилари Юрген Моссак ва Рамон Фонсекани гаров эвазига вақтинчалик озодликка чиқарди. Улар февраль ойида пул ювиш бўйича айбланиб, ҳибсга олинганди, дея хабар тарқатди Рейтер агентлиги.

Уларнинг ҳар бири жума куни 500 минг доллардан тўлаб берган, деб хабар қилди ҳимоячи Гильермин Макдональд агентликка. Унинг сўзларига кўра, суднинг пул эвазига вақтинчалик озодликка чиқариш ҳақидаги қарори, фирма эгалари терговга ёрдам беришгани билан боғлиқ. Бунинг устига, уларнинг мамлакатдан қочиб чиқиб кетишлари эҳтимоли жуда кам.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг апрель ойида Германиянинг Sueddeutsche Zeitung нашри Панаманинг Mossack Fonseca юридик фирмаси эҳтимолий ҳужжатларини эълон қилди. Газета маълумоти, улар қатор жаҳон етакчилари ва уларга яқин шахсларнинг офшор схемаларга алоқаси бор эканидан далолат беради. “Панама қоғозларининг” ҳақиқатга тўғри келиши расман тасдиқланмаган, Mossack Fonseca’нинг ўзи эса, улар рост эканини тасдиқлашдан бош тортди, ҳамда журналистлар хатти-ҳаракатини жиноят, деб атади.