Испания чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «Эспаньол» ва «Атлетико» жамоалари учрашувида Антуан Гризманн ҳисобни очди.

Бу франциялик футболчининг Ла-лига киритган 100-голи бўлди, деб ёзмоқда Squawka.

Манбага берган маълумотга кўра, бу голларнинг 60тасини у «Атлетико» cафида киритган бўлса, 40та голни у «Реал Сосьедад» жамоаси таркибида киритганди.