Австралия ғарбидаги Янги Жанубий Уэльс штати ҳудудида полиция 1300 км масофани машина ҳайдаб юриб ўтган 12 ёшли болани қўлга олди.

«Текширувлар натижасига кўра, машина ҳайдовчиси 12 ёшли бола бўлиб чиқди. У Кендаллдан Пёртга йўл олганди», — дея полициянинг баёнотини келтирган The Sydney Morning Herald нашри.

У қитъанинг чеккасини кўрмоқчи бўлганди. Машина бампери ерда судралиб келаётгани полициянинг эътиборини ўзига жалб этган.

Улар бу дефект автомобиль ҳамда унинг ҳайдовчиси хавфсизлиги учун таҳдид деб билишган. Машина тўхтатилганда улар рулда ёш бола ўтирганини кўришган.

Полиция болани қўлга олиб, маҳкамага олиб кетишган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.