БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Сурия президенти Башар Асадга Сурия мустақиллиги куни муносабати билан табрикнома йўллади. Бу ҳақда SANA ахборот агентлиги хабар бермоқда

Гутерреш ўз мактубида Дамашқ БМТни мустаҳкамлаш ҳамда тинчлик ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ўз улушини қўшишига умид билдирган.     

17 апрелда Сурияда мамлакат мустақиллигининг 71 йиллиги нишонланди. Ушбу муносабат билан ўтказилган тантанали маросим Дамашқдаги Касиюн тоғида бўлиб ўтди. Бу ерда ёдгорлик мажмуаси бор. Сўнгра бутун мамлакат бўйлаб намойишлар ва байрам концертлари бўлиб ўтган.

Касиюн тоғида бир нечта ғорлар бўлиб, ривоятларга кўра, улардан бирида Одам алайҳиссалом яшаганлар. Тоғдан бутун Дамашқ кўриниб туриши сабаб, у стратегик аҳамият ҳам касб этади.