Англия Кубогининг 1/2 финалидан ўрин олган дастлабки учрашув ниҳяосига етди. Унда «Челси» ва «Тоттенҳэм» жамоалари куч синашди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида Виллиан жарима зарбасидан сўнг ҳисобни очган бўлса, 18-дақиқада Ҳарри Кейн фарқни йўққа чиқарганди. Биринчи бўлимнинг сўнгги қисмида Виллиан Виктор Мозесга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, яна жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда дастлаб Деле Алли яна ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг «Челси» таркибда бир қатор асосий футболчиларни туширди ва бу ўз фойдасини берди. Аввалига захирадан майдонга тушган Эден Азар жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Неманья Матич бу фарқни яна биттага оширди — 4:2. Натижада «Челси» кубокнинг дастлабки финалчисига айланди.

Иккинчи ярим финал эртага бўлиб ўтади. Унда «Арсенал» ва «Манчестер Сити» жамоалари иккинчи йўлланма учун кураш олиб боришади.

Англия Кубоги, 1/2 финал

Челси – Тоттенҳэм 4:2 (2:1)

Голлар: Виллиан (5, 43, пенальти), Азар (75), Матич (80) – Кейн (18), Алли (52).
Челси: Куртуа, Давид Луиз, Аке, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес, Виллиан (Азар, 61), Канте, Педро (Фабрегас, 74), Батшуайи (Диего Коста, 61).
Тоттенҳэм: Льорис, Алдервейрелд, Вертонген, Триппьер, Эриксен, Дембеле, Ваньяма (Нкуду, 80), Дайер, Алли, Сон Хёнг Мин (Уокер, 68), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Алдервейрелд (4), Алонсо (45), Алли (73), Канте (90+2).