Данияда саратонга қарши янги усул сичқонларда ўтказилган синовларда самарадорлигини кўрсатди. Videnskab.dk илмий янгиликлар интернет-порталининг хабар беришича, олимлар кимётерапияга барқарор бўлган сийдик қопи ўсимталари ўсишини тўхтата олишган. 

"Олинган натижа очадиган истиқболлар жуда кенг. Ушбу методика стандарт кимётерапия билан даволаш самарасиз бўлган саратон билан касалланганларга ёрдам бериши мумкин", деб айтди тадқиқот ҳаммуалифларидан бири Мадс Даугорд.

Унинг айтишича, онкология дастлабки даволаш ёрдам бермаганда, қўллаш ва муваффақиятли кечишига умид қилиш мумкин бўлган иккинчи линиядаги саратонга қарши даволаш методикаларига ўткир эҳтиёж сезади. Олимнинг фикрича, янги усул бундай даволовчи восита бўла олиши мумкинн.

Тажрибадан ўтказилган 80 фоиз сичқонлар тадқиқот якунланга қадар тирик қолган. Шу билан бирга стандарт усул билан даволанган барча сичқонлар нобуд бўлган. Бироқ ушбу методика одамларда самарасизроқ бўлиши хатари ҳам мавжуд.

Айни вақтда Даугорд ва унинг ҳамкасблари ушбу усул ёрдамида бошқа турдаги ўсимталар ривожланишини ҳам тўхтатиш мумкинлигини аниқлаш ва одамларда биринчи клиник синовларни ўтказишга ҳаракат қилишмоқда.

Янги методиканинг негизида ётувчи оламшумул кашфиёт 2015 йилда тасодифан очилган. Безгакка қарши вакцина яратиш устида иш олиб бораётган даниялик олимлар ўсимталарга қарши токсинларни саратон ҳужайраларига етказишнинг жуда самарали воситасини аниқлашга муваффақ бўлишганди.    

Улар томондан ажратилган оқсил соғлом ҳужайраларни инкор қилиб, 90 фоиз саратон ҳужайраларига ёпишиб олишга қодир. Олимлар оқсилга дори воситасини бириктириб, ҳосил бўлган восита ўсимта ҳужайраларини топиб, ўлдира олишини аниқлаганлар. 

Гап бораётган rVAR2 оқсили безгак ташувчи паразитга жуда ёмон хусусият беради: у плазмодийга (безгак келтирув чиқарувчи паразит) йўлдошга тушишга имкон беради ва безгакни ҳомиладор аёллар учун жуда хавфли касалликка айлантиради. Деярли 15 йил аввал швециялик олимлар паразитнинг йўлдошга ёпишишига ўзига хос оқсил ёрдам беришини аниқлашган. 

Даниялик олимлар эса ушбу оқсил йўлдош ҳужайраларидаги ўзига хос углеводлар томондан "жалб қилинишини" аниқлашган. Бу ҳужайралар аксарият саратон ўсмаларидагина учрайдиган ҳужайраларга ўхшашдир.