Луканск яқинида ЕХҲТ махсус мониторинг миссияси автомобили портлатилиши оқибатида бир ходим ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Луганск Халқ Республикаси» матбуот хизмати хабар берди, ЕХҲТ расмийси бу маълумотни тасдиқлади.

«Интерфакс» агентлигининг республика куч тузилмасига асосланиб хабар беришича, фугас портлаган. Агентлик манбаси айтишига кўра, бомба иғвогарлик мақсадида ўрнатилган бўлиши мумкин. 

«Дастлабки маълумотларга кўра, бу ҳудудда украинларнинг диверсия-разведка гуруҳлари фаоллашганди», — дея қўшимча қилган у.

Унинг маълумотига кўра, Славяносербск—Сокольники йўлидаги Пришиб аҳоли турар жой пунктида ҳаракатланаётган икки автомобилдан бири портлаган, натижада ундаги бир киши ҳалок бўлиб, яна бир ходим жароҳатланган.