Франция президентлиги сайловида собиқ иқтисодиёт вазири Эмманюэль Макрон ва «Миллий фронт» партияси етакчиси Марин Ле Пен иккинчи турда иштирок этади. Экзит-поллар натижалари RTBF телеканалида эълон қилинди.

Сўровлар натижаларига кўра, Макрон 24 фоиз овоз олган, Ле Пен эса — 22 фоиз.

«Республикачилар» партияси вакили Франсуа Фийон 20,5 фоиз, яна бир номзод Жан-Люк Меланшон эса 18 фоиз овоз олган.

Бундан аввалги хабарларда Франциянинг денгиз орти ҳудудларидаги овоз беришлар натижаларига кўра Жан-Люк Меланшон етакчилик қилгани айтилганди.

Иккинчи тур 7 май куни бўлиб ўтади.