Англия Премьер-лигасининг 34-турида «Ливерпуль» ўз майдонида «Кристал Пэлас»ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида ютқазди.

Ўйиннинг 24-дақиқасида мерсисайдликлар жамоаси Филиппе Коутиньонинг жарима зарбасини голга айлантиришидан кейин олдинга чиқиб олди. Аммо жамоанинг собиқ футболчиси, айни вақтда «Кристал Пэлас» сафида ўйнаётган Кристиан Бентеке 42 ва 74-дақиқаларда урган голлар Сэм Эллардайс шогирдларига ғалаба келтирди. Қайд этиш керакки, «Кристал Пэлас» шу ой давомида турнир етакчилари «Челси» ҳамда «Арсенал» жамоаларини 2:1 ҳамда 3:0 ҳисобларида енгганди.

Эндиликда «Ливерпуль» 66 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринда жойлашган. «Кристал Пэлас» 38 очкоси билан 12-поғонада.

Англия чемпионати, 33-тур

Ливерпуль – Кристал Пэлас 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар: 1:0 – 24 Коутиньо, 1:1 – 42 Бентеке, 1:2 – 74 Бентеке.
Ливерпуль – Миньоле, Матип, Клайн (Груйич, 84), Ловрен (Александер-Арнолд, 79), Милнер (Морено, 82), Джан, Вейналдум, Коутиньо, Лейва, Фирмино, Ориги.
Кристал Пэлас – Хеннесси, Томкинс, Келли, Уорд, Кабай (Дилэйни, 83), Миливоевич, Таунсенд, Панчон, Заа (ван Анхолт, 78), Шлупп, Бентеке (Кэмпбелл, 88).
Огоҳлантиришлар: Бентеке (40), Миливоевич (60), Груйич (89).