Мексикада энг қидирилувчи наркобаронлардан бири, "Кўрфаз" наркокартели етакчиси, Команданте Буқа лақабли Хулиан Мануэл Лойса Салинас бандитлар ва федерал кучлар ўртасидаги тўқнашув вақтида ўлдирилди. Бу ҳақда Тамаулипас штати раҳбарияти твиттерида маълум қилди.

"Федерал кучлар Тамаулипасда жиноятчилар билан тўқнашувда жиноятчилар Буқа ва Панчо Карреон ўлдирилганини тасдиқлайди", деб айтилган хабарда.

Салинас Тамаулипас штатининг Рейноса шаҳрида йўқ қилинган.

АҚШ билан чегарадош Тамаулипас штати Мексиканинг иккита кучли картеллари "Лос-Сетас" ва "Кўрфаз" ўртасида АҚШга гиёҳванд моддалар етказиб беришни назоратга олиш учун жанг майдонига айланган. Мексика ҳукумати маълумотларига кўра, Салинас одамларни ўғирлаш, нефть ўғирлаш, қурол-аслаҳа ва гиёҳванд моддалар сотишда гумон қилинган.