Рим папаси Франциск Тибр оролидаги Авлиё Варфоломей ибодатхонасида ўтказган ибодат вақтида Европада Яқин Шарқ ва Африка давлатларидан келган муҳожирлар учун мўлжалланган марказларни "концлагерлар" деб атади.  

"Қочқинлар учун бу марказлар, улардан кўплари концентрацион лагерлар ҳисобланади, кўринишича халқаро келишувлар инсон ҳуқуқларидан муҳимроқ ҳисоблангани учун одамлар билан тўлиб-тошган", деб айтди папа.

Франциск Грециядаги қочқинлар лагерида танишган бундай қочқинлардан бирининг воқеасини ҳаяжон билан гапириб берди. Ўзи асли мусулмон бўлган бу қочқиннинг айтишича, унинг насронийликка эътиқод қилувчи рафиқаси хочни ташлашни истамагани  учун ўлдирилган. Эркакнинг айтишича, унинг суюкли рафиқасини унинг кўз олдида ваҳшийларча ўлдиришган. 

Католик черкови раҳбари унга бу эркакнинг кейинги тақдири, "у бу концлагердан бошқа жойда бошпана топиш учун чиқиб кета олгани-олмагани" қоронғи эканлигини қўшимча қилган.