Бугун Испания чемпионатининг 33-турида футбол тарихидаги энг машҳур тўқнашув – "Реал Мадрид" - "Барселона" учрашуви бўлиб ўтади. Энг қиммат таркибга эга икки грандлар ўртасидаги учрашувлар кўпчиликнинг эътиборида бўлади. Бугун Tribuna.uz "эл-класико" тарихидаги энг машҳур тўпурарлар билан танишириб ўтади. 

10. Уго Санчес ("Реал Мадрид") - 10 та гол. Мексикалик футболчи мадридликлар таркибида "Барселона"ни 10 маротаба "хафа қилган".

9. Хосеп Самитьер ("Барселона") - 10 та гол. Каталонияликлар таркибида узоқ муддат тўп сурган Самитьер "қироллик клуби" дарвозасига 10 марта гол кирита олган. 

8. Сантильяна ("Реал Мадрид") - 12 та гол. Сантильяна эса "Барселона" дарвозабонини 12 марта ожиз қолдирган. 

7. Пако Хенто ("Реал Мадрид") - 14 та гол. "Реал" таркибида 6 маротаба Европа Чемпионлар кубогини қўлга киритган ягона футболчи бўлиб, "Барселона" дарвозасига 14 та гол кирита олган. 

6. Ференц Пушкаш ("Реал Мадрид") - 14 та гол. Венгриялик машҳур футболчи ҳам Пако сингари каталонияликларга қарши кечган ўйинларда 14 та гол киритган. 

5. Сесар Родригес ("Барселона") - 14 та гол. Мессига қадар ярим асрдан ортиқ "Барселона"нинг энг яхши тўпурари бўлиб келган (232 та гол) Сесар "эл-класико"лар тарихида ҳам ўз ўрнига эга. Футболчи 14 марта мадридликлар дарвозасини ишғол қилган. 

4. Рауль ("Реал Мадрид") - 15 та гол. "Реал Мадрид" таркибида энг кўп ўйин ўтказган (741) Рауль "Барселона" дарвозасига 15 та гол киритган. 1

3. Криштиану Роналду ("Реал Мадрид") - 16 та гол. "Реал Мадрид" тарихидаги энг яхши тўпурар эса "эл-класико"да 16 маротаба ўз исмини таблога ёздириб қўйган.

2. Альфредо ди Стефано ("Реал Мадрид") - 18 та гол. Мадридликларнинг яна бир афсонавий футболчиси ди Стефано эса каталонияликлар дарвозасига 18 та гол урган. 

1. Лионель Месси ("Барселона") - 21 та гол. Аргентиналик ҳужумчи мадридликлар дарвозасига 6та ўйиндан буён гол кирита олмаётган (сўнгги гол: 2014 йил 24 март ), "эл-класико"лар тарихидаги энг яхши футболчи ҳисобланади. Унинг ҳисобида 21 та гол мавжуд.