"Болалар - ҳаёт гуллари!" - Туркиянинг ҳар бир фуқароси учун бу сўзлар алоҳида аҳамиятга эга. Ўсиб келаётган авлодга бениҳоя меҳр-муҳаббат кўрсатиш - халқнинг ўзига хос хусусиятларидан бири ҳисобланади. "Анадолу" шу ҳақидаги мақоласини тақдим этди.

Туркияда болаларга бағишланган махсус байрам бўлиб, у ҳар йили 23 апрелда нишонланади. 

Шу куни Туркиянинг барча масканларида давлат байрами - Миллий суверенитет ва болалар куни нишонланади. 

Болалар шу куни миллий кийимларда Турк Республикаси асосчиси - Мустафо Камол Отатурк мақбарасини зиёрат қилишади, буюк давлат арбоби хотирасига унинг пойига гуллар қўйишади. 

Туркия таълим вазири Исмат Йилмаз бошчилигидаги делегация Анқарадаги Турк Республикаси асосчиси - Мустафо Камол Отатурк мақбарасини зиёрат қилди.

Байрам куни бутун мамлакат бўйлаб болалар ва ўсмирлар учун театр ва концертлар намойиш қилинади.

TRT 39-Халқаро болалар фестивалида юзлаб болалар иштирок этади. 

Туркияда Болалар куни 1920 йилдаги Анқарадаги Буюк Миллий Мажлиснинг биринчи чақириғи шарафига нишонланади. 

Миллат келажаги ўсиб келаётган авлодга боғлиқлигини таъкидлаган Отатурк васиятига кўра, бу куни катталар ўз жойларини вақтинчалик кичикларга бўшатишади.