Франциядаги президентлик сайловларининг 2-босқичига ким чиқиши борасида француз ва хорижий журналистларнинг фикрлари тарқоқ бўлди, бироқ улардан кўпчилиги 2-босқичга Марин Ле Пен ва Эммануэль Макрон чиқади деб ҳисоблашмоқда. 

"Биринчи босқич финалига Ле Пен ва Макрон чиқади. Бу менинг фикрим, чунки ҳозир мутахассислар ҳам ҳеч қандай прогноз қила олишмаяпти. Ҳаммаси овоз бермайдиганларга боғлиқ бўлади. Агар бундайлар сони кўп бўлса, унда бу Ле Пенга қўл келади", деб ҳисобламоқда АР ахборот агентлигининг Париждаги бюроси ходими Роман. 

Унинг фикрини Хитой ОАВ вакиллари – Guangming Daily’дан Хуанг Хао ва Chinese Economic Daily’дан Ли Онгтао қўллаб-қувватладилар. 

"Ле Пен ва Макрон. Фикримча, Ле Пенни кўпчилик қўллаб-қувватлайди. Макронга сўллар тарафдорлари овоз бериши мумкин", деб қўшимча қилди Роман.   

"Макрон ва Ле Пен. Пен аниқ, бироқ Макрон борасида шубҳам бор", деб айтган Sky news британ нашри мухбири Мишель.

"Макрон ва Фийон. Улар 2-босқичга чиқадилар", деб ҳисобламоқда TF1 француз телеканали журналисти Натали Беднарик. Унинг бу фикрини Даниянинг TV2 телеканали мухбирлари ҳам қўллаб-қувватладилар. 

Япониянинг NHK телеканали вакиллари 2-босқичга ким чиқиши борасида иккиланганлар. Уларнинг фикрича, бу сайловларда мавҳумлик кўп бўлиб, кимнингдир ғалабасини башорат қилиш қийин.

Макрон жамоасида ўз номзодларининг 1-босқичда ғалаба қилишига ишонишмоқда.

"Биз ярим йил бу устида ишладик. Агар у ютмаса, жуда аламли бўлади. Агар шундай бўлса, биз аниқ йиғлаб юборсак керак", деб айтди Макрон тарафдорларидан бири Себастьян.