2018 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Африканинг Гана, Кения ва Малави давлатларида безгакдан (малярия) дунёдаги илк вакцинани синовдан ўтказмоқчи. Вакцинани 4 марта: учта дастлабкисини ҳар ой ва 4-вакцинани 18 ойдан кейин киритиш керак бўлади.

Вакцина лаборатория шароитларида муваффақиятли синовдан ўтказилган бўлса-да, реал шароитларда унинг қўлланиши қандай натижа бериши номаълум. Шунинг учун вакцина аввал бир нечта давлат аҳолисидагина синалади, бу эмлашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ҳақида хулосалар чиқаришга ва кейинги ҳаракатлар тартибини ўйлаб чиқишга имкон беради. 

Дастлабки синовда 5-17 ойлик 750 мингдан кўпроқ бола иштирок этади. Улардан ярми эмланади, иккинчи ярми назорат гуруҳи сифатида иштирок этади. Вакцина эвазига бу ёш гуруҳида 10 та безгак ҳолатидан 4 тасининг олдини олиш, оғир ҳолатлар миқдорини 30 фоизга камайтириш ва ётиб даволаниш ёки қон қуйиш талаб этиладиган болалар сонини камайтириш режалаштирилмоқда.