Франциянинг собиқ иқтисодиёт вазири Эммануэль Макрон ва "Миллий фронт" партияси етакчиси Марин Ле Пен Франция президенти сайловларининг 2-босқичига чиқишди. Бундан сайловларнинг якуний натижалари дарак бермоқда.  

Макрон 23,75 фоиз, Ле Пен 21,53 фоиз овоз тўплади. Шу тариқа улар 7 майда президентлик курсисини эгаллаш учун ўзаро курашни давом эттирадиган бўлдилар.

"Республикачилар" партиясидан номзод Франсуа Фийон (19,91 фоиз) ва "Забт этилмаган Франция" ҳаракати етакчиси Жан-Люк Меланшон (19,64 фоиз) ва қолган номзодлар президентлик пойгасини тарк этдилар.