«Челси» ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте Буюк Британия профессионал футболчилар касаба уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг 2016/2017 йилги мавсуми энг яхши ўйинчиси деб топилди. 26 ёшли футболчи бу совринни ўз фаолиятида илк бор қўлга киритди.

Мукофотга шунингдек, Кантедан ташқари, Эден Азар («Челси»), Златан Ибраҳимович («Манчестер Юнайтед»), Гарри Кейн («Тоттенҳэм»), Ромелу Лукаку («Эвертон») ва Алексис Санчес («Арсенал») ҳам даъвогарлик қилганди.

Канте бу совринни қўлга киритган учинчи французга айланди. Аввалроқ АПЛда энг яхши ўйинчи деб Патрик Виера (2001) ва Тьерри Анри (2004, 2006) ҳам эътироф этилган.