Англия терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» собиқ яримҳимоячиси Дэвид Бекҳэм Буюк Британия профессионал футболчилар касаба уюшмаси (PFA) томонидан мукофотлади.

PFA расмий твиттерида ёзилишича, 41 ёшли собиқ яримҳимоячи футбол олдидаги хизматлари учун мукофотга лойиқ кўрилган.

Бекҳэм «МЮ» асосий таркибида 1995 йилдан 2003 йилга қадар тўп сурган (олдинроқ «Престон»га ижарага берилган), шундан сўнг у «Реал» сафига ўтган. Мадриддаги фаолиятидан сўнг «Лос-Анжелес Гэлакси», «Милан» ва «ПСЖ» жамоалари таркибида тўп сурган. «МЮ» таркибида у 265 учрашувда майдонга тушиб, 62 голга муаллифлик қилган. Шунингдек Дэвид ҳисобида Англия терма жамоаси таркибида ўтказган 115 ўйин ва 17 гол мавжуд.