Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи, 5-турида «Бунёдкор» «Ал-Аҳли»ни қабул қилди.

Учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимнинг 8-дақиқасидаёқ Акром Комилов бурчак зарбасидан сўнг боши билан дарвозани ишғол этиб, ҳисобни очди.

Ўйиннинг 54-дақиқасига келиб, Элдор Шомуродов Ҳамдамовнинг пасидан сўнг Ал Мусайлим қўриқлаётган дарвозани иккинчи бор ишғол этди.

Ўйинда шу ҳисоб сақланиб қолди ва кейинги босқич йўлланмасидан маҳрум бўлиб улгурган «Бунёдкор» гуруҳ босқичидаги илк ғалабасини қўлга киритди. Бундан ташқари бу жамоанинг ОЧЛда охирги 3 мавсумда қўлга киритган илк ғалабаси бўлди.

Осиё Чемпионлар лигаси, 5-тур

«Бунёдкор» – «Ал-Аҳли» 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 - 8 Комилов, 2:0 - 54 Шомуродов.
«Бунёдкор»: Зуҳуров, Ашурматов, Комилов, Шомуродов, Ҳамдамов, Тўхтасинов, Азимов, Аҳмадалиев, Умиров, Шукуров, Ғиёсов.
«Ал-Аҳли»: Ал Мусайлим, Мувашар, Ал Жассим, Ал Сома, Фетфатцидис, Абдулшафи, Ал Саҳаби, Ал Муваллад, Ҳавсави, Тавфиқ, Абдуламир.