Москва биржасидаги савдолар давомида доллар курси 55.8 рублдан тушиб кетди ҳамда 2015 йилнинг июлида қайд этилган минимумни янгилади. Америка валютаси Тошкент вақти билан соат 14:30 да 55,78 рубль турган. Бундан савдо майдончасидаги маълумотлар дарак бермоқда. 

Шу билан бирга, евро курси 60,63 рублни ташкил этган. Россия валютаси нефть котировкаларининг ошиши фонида мустаҳкамланмоқда. Brent тури бир баррель учун 52,4 доллар турган – бу аввалги сессия ёпилишидан 0,8 фоизга кўпроқ.

Россия банки томонидан доллар ва евронинг 25 апрель куни ўрнатилган расмий курси тегишли равишда 56,08 ва 60,85 рубль этиб белгиланди.

«Ренессанс Капитал» прогнозига кўра, доллар курси иккинчи чоракда нефтнинг ҳозирги нархлари сақланиб қолинса 62 рубль атрофида бўлади.