«Мидлсбро» ҳужумчиси Адама Траоре Европадаги энг яхши дриблерлар юзталигида биринчи ўринда қайд этилди. Топ-100 Спорт тадқиқотлари халқаро маркази (CIES) томонидан тузилган.

Индекс қуйидагича ҳисобланган: алдаб ўтишлар сони ҳаракатлар сонига тақсимланган.

«Мидлсбро»нинг 21 ёшли испаниялик футболчиси бу борада Эден Азар («Челси») ва Аллен Сен-Максимен («Бастия») каби дриблинг усталарини ҳам ортда қолдирган.

Рейтингдаги тўртинчи ва олтинчи ўринларида «Барселона» футболчилари Неймар ҳамда Лионель Месси жой олган.