Ҳиндистон марказий захира полицияси Кучларининг камида 24 нафар ходими Чхаттисгарх штатида маочи жангарилар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди, яна етти нафари жароҳат олди. Бу ҳақда NDTV телеканали манбаларга асосан хабар бермоқда.

Аввалроқ 11 полициячи ҳалок бўлгани ва етти нафари жароҳат олгани хабар қилинганди.

Телеканалнинг CRPF’даги икки манбага асосан таъкидлашича, жабрланганлардан бири ҳалок бўлди, воқеа жойида 12 нафар полициячи жасади топилди.

Ҳодиса Сукма округида душанба куни соат 12:30 да юз берди. CRPF ходимлари Чинтагуха аҳоли пункти яқинида йўл хизмати ходимлари хавфсизлигини таъминлаётган бўлишган.

Бу маочиларнинг ушбу округда сўнгги бир ярим ой давомидаги иккинчи йирик ҳужуми – 11 март куни жангарилар полиция отрядига ҳам ҳужум қилишди ҳамда 11 ходимни ўлдиришди.

Ҳиндистонда маочи-жангарилар мамлакат қатор штатлари: Бихар, Чхаттисгарх, Жаркханд, Орисса ва бошқаларда фаол ҳаракат қилишади.