Ижтимоий тармоқларда iPhone 8 смартфонининг макети суратлари пайдо бўлди. Уларни ўз Twitter'ида жойлаган манбанинг сўзларига кўра, Foxconn заводи уларнинг ҳақиқий эканини тасдиқлаган. Бу пайтга келиб, iPhone 7 нархлари анча пасайди. 

Таъкидлаш жоизки, манба муайян даражада ишончни қозониб улгурган - бу дизайнер Бенжамин Гескиннинг янги қурилмалар ҳақидаги биринчи маълумотлари ҳамда суратлари эмас. 

Суратларга кўра, Apple'нинг янги флагмани рамкасиз дисплей, икки камерага эга бўлади. Унинг дизайни эса - iPhone 3GS услубида. Дисплейнинг юқори қисмида ҳам, пастки қисмида ҳам рамка йўқ - барча датчиклар, шу жумладан бармоқ излари сканери ҳам экран остига яширинган.

Ушбу суратлар бундан аввал тарқалган чизгилар ва рендерларни тўлиқ тасдиқлайди.