Мексиканинг Мичоакан ва Герреро штатлари чегараларида икки ўзаро рақиб жиноий тўда ўртасидаги тўқнашув оқибатида 9 киши ўлдирилди. Бу ҳақда Мичоакан бош прокуратураси маълум қилди.

Прокуратура ходимлари тўқнашув юз берган Чурумуко муниципиясига келиб, у ерда 9 жасадни аниқлашган. Шунингдек, ўққа тутилган 4 та машина ҳам аниқланган.

Мичоакан ва Герреро штатлари Мексикадаги энг хавфли ҳудудлардан ҳисобланади. Бу АҚШга гиёҳванд моддалар етказиб беришни назоратга олиш учун ўзаро кураш олиб борувчи наркокартеллар фаолияти билан боғланган.