Ўзбекистон чемпионатининг 7-туридан ўрин олган учрашувларга ташриф буюрган мухлислар сони аниқ бўлди.

ПФЛ расмий сайти берган маълумотга кўра, 7-турда энг кўп томошабин Намангандаги марказий стадиондаги 

«Навбаҳор» ва «Шўртан»  жамоалари учрашувига ташриф буюрган бўлиб, мухлислар сони 12705 нафарни ташқил қилган. Шунингдек, «Бухоро» – «Машъал» учрашувини (2:2) 10572 томошабин бевосита кузатиб борган. Қўқондаги ўйинга эса 8600дан зиёдроқ томошабинлар келган.

Энг кам ташриф Тошкент жамоалари уйида кузатилишда давом этмоқда. 7-турда «Бунёдкор» ва «Динамо» жамоалари учрашувига бор-йўғи 705 нафар мухлис келган.

Жами бўлиб 7-тур учрашувларини 41641 томошабин кузатиб борган. Бу ўртача ҳар ўйинга 5 205 нафар мухлис ташриф буюрганини англатади.

Олий лига. 7-турга ташриф буюрган мухлислар

«Навбаҳор» – «Шўртан» – 1:0. 12705 томошабин.
«Бухоро» – «Машъал» – 2:2. 10572 томошабин.
«Қўқон-1912» – «Металлург» – 3:0. 8628 томошабин.
«Сўғдиёна» – «Нефтчи» – 0:1. 3351 томошабин.
«Олмалиқ» – «Қизилқум» – 0:0. 2201 томошабин.
«Насаф» – «Обод» – 1:0. 2121 томошабин.
«Пахтакор» – «Локомотив» – 1:2. 1358 томошабин.
«Бунёдкор» – «Динамо» – 1:1. 705 томошабин.