Нидерландиянинг Амстердам шаҳрида ПСВ "Эйндховен" – "Аякс" жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда кутилмаган ҳодиса рўй берди. Мухлислар ўтирган трибунани қуюқ қора тутун қоплади. Бунга "Эйндховен" мухлисларининг тутунли бомбалардан фойдалангани сабаб бўлди. 

AFP маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида 15 киши жабрланган. 

Тутуннинг ҳаддан ортиқ қуюқлиги сабабли ўйин бироз муддатга тўхтатилган. Учрашув ПСВ фойдасига 1-0 ҳисобида якунланган.