Мадриднинг «Реал» клуби вице-президенти Эмилио Бутрагеньо Испания чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «Реал» ва «Барселона» жамоалари учрашувидан (2:3) ўз фикрини билдирди.

«Реал» мағлубиятга муносиб эмасди. Иккала дарвозабон ҳам ажойиб футбол намойиш этишди. Жуда баҳсли вазиятда берилган қизил карточкадан сўнг ҳам ўзимизда куч топиб, ҳисобни тенглаштирдик, аммо «Барселона» яна бир гол киритишни уддасидан чиқди.

Жуда ҳам афсусдамиз. Чоршанба куни бизни яна бир финал кутмоқда. Шундоқ экан курашишда давом этишимиз керак», — дея Бутрагеньонинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.