Мадриднинг «Реал» жамоаси ўз тарихида илк бор Примера доирасида ўз уйида ўтказилган учрашувда қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятга учради.

«Барселона» билан «Сантьяго Бернабеу» стадионида кечган 33-тур учрашувининг биринчи бўлимида жамоалар биттадан гол киритди, Касемиро ва Лионель Месси ўз номини таблога ёздириб қўйди. Иван Ракитич 75-дақиқада каталонияликларни ҳисобга олдинга олиб чиқди. «Реал» Серхио Рамос четлатилганидан сўнг, 77-дақиқадан бошлаб бир кам ўйинчи бўлиб ҳаракатлана бошлади, бироқ мадридликлар Хамес Родригес ёрдамида 85-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Ўйинга қўшиб берилган вақтнинг иккинчи дақиқасида эса Месси каталонияликларга ғалаба келтирди.

Месси номидаги «Эль-Класико». «Барселона» пешқадамликка қайтди