АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика билан чегарада девор қуришнинг яна бир сабабини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бу мамлакатга гиёҳванд моддалар кириб келишининг олдини олади.

«Девор – мамлакатимизга ёшларни заҳарловчи гиёҳванд моддалар кириб келиши билан кураш учун жуда муҳимдир», - дея ёзди Трамп твиттерда. Шунингдек, АҚШ президенти ўз чиқишларида девор ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун кераклигини ҳам таъкидлаб ўтган.

Аввалроқ АҚШ адлия вазири Жефф Сешнс Қўшма Штатлар фуқаролари Мексика билан чегарада девор бўлишини исташаётгани ҳақида маълум қилди.