АҚШ президенти Дональд Трамп WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг ҳибсга олинишига қарши эмаслигини айтди. Бу ҳақда International Business Times нашри хабар бермоқда

Трамп WikiLeaks’ни ёқтиришини айтгандан бир йил ўтмай, унинг асосчисининг ҳибсга олинишига қарши эмаслигини айтмоқда. "Мен бунда иштирок этмайман, бироқ Жефф Сешнс (АҚШ бош прокурори) буни истаса, мен қаршимасман", деб айтди Трамп Associated Press ахборот агентлигига берган интервьюсида.   

Аввалроқ Сешнс Ассанжнинг ҳибсга олиниши адлия вазирлигининг устувор мақсадларидан бири эканлигини айтган.