Анқара россиялик фуқароларнинг Туркияда визасиз қолишига оид максимал муддатини узайтирди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли маълум қилган.

"Эндиликда россияликлар Туркияда визасиз 90 кун давомида қолиши мумкин", - дея маълум қилди Чавушўғли Аланияда журналистлар олдида чиқиш қилиб. Дипломат сўзларини Sabah газетаси келтирган.

Бундай қарорга қадар россияликлар Туркияда тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан туриб 60 кун қолиши мумкин эди. Шу билан бирга, мамлакатда бўлишнинг умумий муддати ярим йил давомида 90 кундан ортиши керак эмас.

Март ойи охирларида Чавушўғли Анқара россиялик туристларга мамлакатга хорижга чиқишга рухсат берувчи паспортларсиз ҳам киришга рухсат бериши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтганди.