Туркиянинг  диний масалалар бўйича президиуми (DİB, Диёнат номи билан машҳур) Суриядаги давомли уруш натижасида зарар кўрган кўплаб масжидларни таъмирлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди

Манбага кўра, давлат фонди бош вазир билан ҳамкорликда 66 масжидни қуриш ва таъмирдан чиқаришни режалаштирмоқда. 

Лойиҳалар Туркия томонидан бошқарилувчи "Фрот қалқони" амалиёти ўтган жойларда амалга оширилади -  Кобанбей, Азаз ва Жараблус ҳам шулар жумласидандир. 

Баъзи масжидлар аллақчон таъмирланиб, ишга туширилган. Хусусан, Жараблусдаги Кабир, Нур ва Ҳасан масжидларининг таъмирланиш ишларини тугалланган ва қайта ишга туширилган.

Бундан ташқари, фонд диний ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Туркиянинг шарқи ва жануби-шарқида 127 масжидни очган ва қайта тиклаган.