Туркиядаги болалар боғчасида тарбияланувчилар иштирокида ҳарбий тўнтарув ҳаракати саҳналаштирилди. Бу ҳақида CNN Türk хабар берди.

Болалар қўлларида ўйинчоқ қурол билан шеърлар ўқишди, ҳарбий оркестр чиқиш қилди. Болалар боғчаси тарбияланувчиларидан бири исёнчилар билан курашда ҳалок бўлган шаҳидни акс эттирди. Унинг "жонсиз танаси" анъанага кўра, давлат байроғи билан ёпилди. 

Ўтган йилнинг 15 июлида Туркияда давлат тўнтарув ҳаракати содир этилган, бунинг натижасида 230 нафардан зиёд киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, яна 2,1 минг нафари турли жароҳатлар олган.