Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан Нидерландия билан келишувга тузатишлар киритиш протоколини тасдиқлади. Унда сармоя ва даромадларга икки томонлама солиқ солинмаслиги учун ўзгартишлар киритиш назарда тутилган. 

Эндиликда, 2017 йил 6 февралда Ҳаагада имзоланган ҳужжатга киритилган бандга мувофиқ, томонлардан бирининг талаби билан иккинчи томон солиқ маълумотини тақдим этиши мумкин. Хусусан, томонлар банк сирига доир ахборотларни ҳам ошкор эта олишади.  

Ўзбекистон раҳбарининг топшириғига биноан, республика Ташқи ишлар вазирлиги ушбу халқаро келишувнинг кучга кириши учун зарурий ички жараёнлар амалга оширилгани ҳақида мактуб йўллайди. 

Ҳужжат Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган стандартларга асосланади. Унга кўра, коррупция, жиноий ишлар ва бошқа молиявий фирибгарликлар билан боғлиқ ишларда махсус сўров юборишни талаб қилади.