Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 25 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3706 сўму 22 тийин этиб белгиланди. Бу 17 апрелдаги курсга нисбатан 27 сўм 33 тийинга кўп.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.