«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «Барселона»га қарши учрашув (2:3) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Реал»да хурсандчилик қилиш учун сабаб йўқ. Жуда кўп вазиятлар яратдик, аммо ўйин назоратини қўлга ола билмадик. Ҳисоб 1:0 бўлиб турганида устунликни қўлга олмаганимизда ҳар қандай вазият юзага келиши мумкин эди. Натижада хафамиз. 10 киши бўлиб ҳам ҳисобни тенглаштирганингда, дарҳол каллани ишлатиш керак ва бутун жамоа бўлиб ҳимояланиш талаб этилади.

Биз учинчи голни уриб, ғалаба қозониб кетишимиз мумкин деб ўйладик. Натижада орқа чизиқда «Барселона»га жуда катта бўш зона қолдирдик ва улар бундан фойдаланиб, ғалаба қозониб кетишди. 

Агар менда яна бир бор шу учрашувни такрорлаш имконияти бўлганда, асосий таркиб ва захира бўйича фикримни ўзгартирмаган бўлардим. Энди яхшиси келгуси учрашув ҳақида ўйлаш керак», — дея Зиданнинг сўзларини келтиради Marca.