Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида ҳиндистонлик 101 ёшли спортчи Ман Каур юз метрлик масофани бир дақиқа ва ўн тўрт сонияда чопиб ўтди, деб хабар бермоқда BBC.

Каур Бутунжаҳон спорт фахрийлари ўйинларида ўз ёш тоифасида ғолиблик учун кураш олиб борган ягона спортчи бўлди. Мусобақалар бошланишидан аввал шифокорлар аёл соғлиғи ҳолатини жиддий текширувдан ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз, Ман Каур спорт билан 93 ёшидан бошлаб шуғуллана бошлаган.