25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Жозеф Леонард Вотел билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, Мудофаа вазири Қобул Бердиев ва генерал Жозеф Л.Вотел Ўзбекистон-АҚШ кун тартиби нуқтаи назаридан ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар, қатор халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Урчрашувда Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен ҳам иштирок этди.