«Эвертон»нинг ёшлар жамоаси АПЛда чемпионликни муддатидан аввал қўлга киритди.

«Манчестер Сити» биринчиликнинг 21-турида «Ливерпуль»га сафар қилиб 2:3 ҳисобида ютқазди ва «ирислар» жамоасини қувиб ўтиш имкониятини йўққа чиқарди.

Биринчилик якунига бир тур қолганида «Эвертон» 48 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида биринчи ўринда. Кейинги ўринларда «Манчестер Сити» (42) ва «Ливерпуль» (40) жойлашган.

Тўртинчи ўринни «Арсенал» (32), бешинчи ўринни «Челси» (30) эгаллаб турибди.