"Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азар Жон Терри жамоани тарк этганидан сўнг сардорлик боғичини тақишга ким ҳақли экани ҳақида гапирди. 

"Ўйлайманки, бизда сардор бўлишга лойиқ футболчилар бор. Терма жамоада яхши сардорманми ёки йўқ, билмадим, бироқ мен фақат майдондагина сардорман. Ундан ташқарида бу ҳақда гапиришни ёмон кўраман. Англияда сардор ҳамма жойда гапириши керак, мен унақа йигитмасман. 

"Челси"да сардор бўлиш учун ҳаракат қилмайман. Ўйлашимча, Жон Террининг ўрнини Кэйҳилл, Аспиликуэта ёки Сеск босади. Улар сардор бўлишга лойиқ", – деди Азар.