Саут-Йоркшир полицияси ўзининг Facebook’даги саҳифасида «ижтимоий хавфли бошқарилган»лиги учун уч суперкар мусодара қилинганини маълум қилган. Автомобилни бошқараётган ҳайдовчи М1 шоссесидаги ҳаракатга халақит берган, бу ҳақда полициячиларга бир неча гувоҳлар хабар қилган.

Тартиб посбонлари сариқ тусли Lamborghini Aventador (суратларга кўра родстер), оқ Ferrari (458 Italia’га ўхшаяпти) ва яшил рангли McLaren 570S ни ушлашганини қайд этишган. Суперкарлар ҳайдовчилари шосседа ҳаракатланиш мобайнида йўлнинг қатнов қисмини бутунлай эгаллаб олишган, сўнгра кескин тормоз бериб, олдинда очилган йўл бўйлаб катта тезликда ҳаракатланишган. Улар бу ишни бир неча марта такрорлашган ва М1 шоссесидаги бошқа ҳайдовчилар полицияга қўнғироқ қилишга мажбур бўлишган.

«Макларен»га ёпиштирилган ёрлиқ машиналар Performance Portfolio фирмасидан ижарага олинганини билдириб турарди. Бу уч суперкардан ташқари, ташкилот Lamborghini Gallaro Superleggera ва Huracan, Audi R8 V10 Spyder, шунингдек, Carrera 4S, Aston Martin Virage ва Nissan GT-R каби машиналарни ҳам ижарага беради.

Олиб қуйилган автомобиллар нима қилиниши, қоидабузарларга нисбатан қандай жазо қўлланилиши ҳақида аниқ хабар берилмаган.