Чеченистон муфтийси Салоҳ Ҳожи Межиев Дамашқда Сурия президенти Башар Асад билан учрашди. Бу ҳақда Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзон Қодиров инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди

Унинг айтишича, Асад Россия Қаҳрамони Аҳмад Ҳожи Қодиров Минтақавий жамоатчилик фонди томонидан амалга оширилаётган ёрдам ва қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирган.

Бундан ташқари, Сурия президенти Ҳалаб ва Дамашқда етим болалар учун бошпаналар қуриш қарори учун ҳам миннатдорчилик изҳор этган.

Қодировнинг сўзларига кўра, учрашув давомида Грознийда Дамашқ университети филиалини очиш ҳақида келишувга эришилган.